Tashqi ishlar sahifasiga xush kelibsiz
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири билан учрашуви
Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири билан учрашуви, © Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
2024 йил 13-июн куни Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Др. Тило Клиннер, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ривожланишга каратилган ҳамкорлиг булими бошлиги Др. Михаэл Виммер ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг Ўзбекистон буйича директори Йоахим Фритц (GIZ) ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Ушбу учрашувда қуйидаги мавзулар муҳокама қилинди:
* Иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича Яшил Марказий Осиё ташаббуси доирасида минтақавий шерикчилик ва ҳамкорлик.
* Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ва Германиянинг Ўзбекистондаги халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришига қарши курашиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми лойиҳасини хамда стратегик «Йўл харитаси»ни муҳокама қилиш.
* Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Миллий иқлим маркази билан ҳамкорликни йўлга қўйиш.
Учрашувда иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибатларини юмшатиш бўйича ривожланишга каратилган ҳамкорликда Ўзбекистоннинг шерик сифатидаги, айниқса, Яшил Марказий Осиё ташаббуси бўйича минтақавий ҳамкорлик доирасидаги ахамияти алохида қайд этилди. Келажакда иқлим ўзгариши масалалари бўйича Германия Ўзбекистон учун стратегик шерик булиши режалаштирилган.
Иқлим ўзгариши ва экологик чакирувлар миллий чегаралар билан чекланмайди. Бу, айниқса, Марказий Осиёда трансчегаравий экотизимлар, сув ресурслари, иқлимий хавфлар ва ердан фойдаланишни бошқариш соҳасида сезиларли.
Шу сабабли Германиянинг Марказий Осиёдаги ҳамкорлик лойиҳалари иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларига қарши курашиш учун минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.
Келажакда халқаро иқлимни молиялаштириш масалан Яшил иқлим жамғармаси (GCF) (лойиҳа учун ажратилган маблағларнинг умумий миқдори 75-120 миллион Еврони ташкил этади, амалга ошириш, GCF томонидан тасдиқланса, 2027 йил бошида бошланади) минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш максадида ишлатилиши мумкин.
Шу билан бирга, минтақавий ҳамкорлик иқлим бўйича чора-тадбирларнинг миллий микёсда бажарилишини тўлдиради.