Willkommen auf den Seiten des Auswärtigen Amts
Ўзбекистон Республикаси ва Германия тараққиёт банки KfW ўртасида 150 миллион евро миқдорида имтиёзли маблағларни ажратиш бўйича молиялаштириш битими имзоланди
Ўзбекистон Республикаси ва Германия тараққиёт банки КфW ўртасида 150 миллион евро миқдорида имтиёзли маблағларни ажратиш тўғрисида молиялаштириш битими имзоланди, © Toshkentdagi Germaniya elchixonasi
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ва Германия тараққиёт банки (КфW)нинг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси директори Aндреас Шнайдер томонидан, Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчи ўринбосари Элис Волкен ва Германия Федератив Республикаси элчихонаси Ҳамкорликни ривожлантириш бошлиғи иштирокида, Ўзбекистон Республикаси ва КфW ўртасида 150 млн. Евро миқдорида имтиёзли маблағларни ажратиш тўғрисида битим имзоланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Норқулов ва Германия тараққиёт банки (КфW)нинг Марказий Осиё минтақавий ваколатхонаси директори Aндреас Шнайдер ҳамда Германия Федератив Республикасининг Ўзбекистондаги элчи ўринбосари Элис Волкен ва Германия Федератив Республикаси элчихонаси Ҳамкорликни ривожлантириш бошлиғи ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда КфW ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида иқтисодий ҳамкорликни чуқурлаштириш ва мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 150 миллион евро миқдорида имтиёзли маблағларни ажратиш тўғрисида молиялаштириш битими имзоланди.
Мазкур маблағ “Ўзбекистон – 2030” стратегияси асосида ишлаб чиқилган ҳамда Жаҳон банки билан амалга оширилаётган “Инклюзив ва барқарор бозор иқтисодиётини дастлабки ривожлантириш сиёсати” дастурини қўшимча молиялаштиришни назарда тутади.
Ушбу дастур энергетика, транспорт, ижтимоий ҳимоя, гендер тенглиги ва иқлимни муҳофаза қилиш соҳасидаги муҳим ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.
Шу билан бирга, хорижий ҳамкорлар билан келгусида ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда бошқа устувор соҳаларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Манба: https://www.imv.uz/news/category/yangiliklar/post-1927