Willkommen auf den Seiten des Auswärtigen Amts

Собиқ стипендиатлари учрашуви

18.04.2018 - Maqola

Ҳурматли Битирувчилар! 

Германиянинг Тошкентдаги элчихонаси 2018 йил 01 июнь куни ДААД, Гёте институти, Иқтисодиёт ва энергетика федерал вазирлигининг раҳбар кадрларни тайёрлаш Дастури, Александр фон Гумбольд фонди ва бошқа ташкилотларнинг собиқ стипендиатлари учрашувини ташкил этади. 

Ушбу тадбирда Сиз сохангизга оид долзарб масалалар ҳамда илм-фан  ва иқтисодиётда Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг ривожланиши бўйича дўстона муҳитда фикр алмашиш имкониятига эгасиз. 

Бизнинг учрашув  01.06.2018 да Тошкентдаги “Пойтахт” Бизнес-Марказида бўлиб ўтади ва у “Инновациялар – битирувчилар учун талаб ва имкониятлар” мавзусига бағишланади. Учрашувда Германиядан келган меҳмонлар қатнашиб, муҳокамаларга ўз ҳиссасини қўшадилар. 

Тадбир якунида Германия элчиҳонасида қабул маросими бўлиб ўтади ва унга  фан-таълим, иқтисодиёт ва сиёсатдан юқори мартабали меҳмонларнинг ташрифи кутилмоқда. 

Йўл ҳаражатлари (келиш-кетиш) ва икки кунлик (31.05 - 02.06) меҳмонҳона харажатлари Германия элчиҳонаси томонидан қопланади. 

Ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида 2 июнь куни Чимён тоғларига саёҳатга таклиф этамиз. Бироқ саёҳат билан боғлиқ ҳаражатлар ташкилотчилар томонидан қопланмайди, иштирокчилар буни ўзлари тўлаши керак бўлади. Саёҳатда иштирок этиш ихтиёрийдир. 

Сиздан иловада  қилинган шаклни тўлдириб, 27 апрелгача қуйидаги манзилга юборишингизни сўраймиз: ku-102@tasc.auswaertiges-amt.de

 Ариза бланки

Тадбир иштирокчилари сони чекланганлиги сабабли, Сизга таклифномани фақат рўйхатдан ўтганингиздан кейин жўнатишимиз мумкин.